Об-ҳаво
Астана -1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин коронавирус тарқалишини тўхтатиш масаласини муҳокама қилишди

20 Март 2020 19:32

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев РФ Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Давлат раҳбарлари икки қўшни мамлакатда коронавирус тарқалишини тўхтатиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Президентлар Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги фаол алоқаларни мамнуният билан қайд этиб, икки давлат ижроия ҳокимияти органлари ўртасидаги мувофиқлашган ҳаракатларни фаоллаштириш ҳақида умумий фикр билдирдилар. Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинга 4 минг тўплам тест тизимларини тақдим этгани учун миннатдорчилик билдирди. Россия Президентининг таъкидлашича, ишлаб чиқариш ҳажми ошгани сайин, Россия томони гуманитар ёрдам сифатида қўшимча тест тизимларини тақдим этади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия раҳбаридан Россия чегарасида транзит йўловчилар сифатида, шунингдек чегара ҳудудларида қолиб кетган Қозоғистон фуқароларини қайтаришга ёрдам беришини сўради. Владимир Путин Россия ҳукумати муаммони ҳал қилишга ёрдам беришини айтди.

Владимир Путин, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамкасбини конституциявий ислоҳот муваффақиятли амалга оширилгани билан табриклади ва умумхалқ овози ижобий натижа беришига умид билдирди.

Калит сўзлар: Дипломатия, Халқаро алоқалар,
Юқорига