Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди

18 Март 2020 14:50

NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Давлатлар раҳбарлари коронавирус пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар ва ушбу эпидемияга қарши кураш чоралари тўғрисида ахборот алмашдилар.

Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасбининг ўз вақтида қабул қилинган тезкор қарорлари ва самарали саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Президентлар юқори даражадаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва икки мамлакат ҳукуматлари фаолиятини мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Учрашув чоғида томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича қўшма ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

Юқорига