Об-ҳаво
Астана -14 °С
Алматы 0 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашди

12 Ноябрь 2020 10:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Акорданинг расмий сайтига асосланиб.

Давлатлар раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Президентлар икки мамлакат ўртасидаги халқаро ташкилотлар ва интеграцион бирлашмалар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳам фикр алмашдилар.

Тоғли Қорабоғдаги вазиятга алоҳида эътибор берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Россиянинг, шу жумладан Владимир Путиннинг Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тўқнашувлар ва зиддият зонасидаги барча уруш ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисида келишувга эришишда воситачилигини юқори баҳолади.

- Россиянинг фаол иштирокида узоқ йиллик можарони ҳал қилишни таъминлаган Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш тўғрисидаги келишув жуда муҳимдир. Умид қиламанки, манфаатдор томонлар Қўшма баёнот шартларини бажарадилар, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Икки мамлакат президентлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик ва иттифоқчилик муносабатларига ойдинлик киритдилар.

Калит сўзлар: Дипломатия, Халқаро алоқалар,
Юқорига