Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Вазирлар Кабинети Раисини қабул қилди

8 Декабрь 2021 15:14

NUR-SULTAN. Кazinform- Қозоғистон Президенти Вазирлар Кабинети раиси – Қирғизистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Суҳбатдошлар Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ақилбек Жапаровни қутлар экан, унинг ташрифи Қозоғистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларининг энг долзарб йўналишларини муҳокама қилиш нуқтаи назаридан муҳимлигини таъкидлади.

«Биз қардош давлатлармиз. КХШТ, ЕОИИ аъзолари бўлган давлатлар. Биз ҳар доим икки томонлама асосда жуда яқиндан алоқа ва ҳамкорлик қиламиз», - деди Президент.

Давлат раҳбари жорий йилнинг 9 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 9 фоизга ўсиб, 680 миллион долларни ташкил этганини қайд этди. Шунингдек, ҳамкорлик учун мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда бу борадаги ишлар суръатини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Aқилбек Жапаров Қасим-Жомарт Тоқаевга учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон Президентининг эзгу тилакларини етказди. Шунингдек, у Қозоғистон Президенти ва халқини яқинлашиб келаётган Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади.

«Ўтган йиллар давомида Қозоғистон ўзини жадал ривожланаётган, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан барқарор, халқаро майдонда мустаҳкам ўрин ва нуфузга эга кучли давлат сифатида намоён этди. Биз Қирғизистонда ҳамиша мамлакатингиз эришаётган ютуқлардан хурсандмиз, биз биродар Қозоғистоннинг қўллаб-қувватлашини доимо ҳис қиламиз», — деди Қирғизистон Вазирлар Кабинети Раиси.

Aқилбек Жапаров Қасим-Жомарт Тоқаевга икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги муваффақиятли музокаралар ҳақида маълумот бериб, уларнинг натижалари Давлат раҳбарининг келгуси йилда Қирғизистонга режалаштирилган ташрифи самарали натижа учун асос бўлишига ишонч билдирди.

Суҳбат якунида Қозоғистон Президенти Қирғизистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади ва мамлакат раҳбари Садир Жапаровга ўзининг саломини етказишни топширди.


Калит сўзлар: Ақорда, Қабул,
Юқорига