Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади

6 Декабрь 2021 12:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик ва масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Жогорку Кенешига сайловларнинг муваффақиятли ўтказилишини қўллаб-қувватлашини билдирди ва Парламентнинг янги таркиби мамлакат барқарор ривожланишига салмоқли ҳисса қўшишига, қозоқ-қирғиз дўстлиги, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ишонч билдирди.

Икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилдилар.

Юқорига