Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси Си Цзиньпинга табрик мактуби йўллади

3 Январь 2022 14:21

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси Си Цзиньинга табрик мактуби йўллади, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга табрик мактуби йўллади.

Давлат раҳбари тарихан қисқа вақт ичида икки давлат ўртасида жаҳон миқёсида намунали давлатлараро муносабатлар ўрнатилганини таъкидлади.

«2019-йилда юртингизга ташрифим чоғида ҳамкорлигимиз ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилиши ҳақида эълон қилганимиз бунинг тасдиғидир. Ушбу тарихий қарор яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлашга асосланган тенг ҳуқуқли муносабатларни ўрнатиш бўйича икки томонлама саъй-ҳаракатларимизнинг якуни бўлди. Хусусан, умумий чегарамиз билан боғлиқ барча масалалар ўз ечимини топиб, бугун у дўстлик ва ҳамжиҳатлик кўпригига айланди. Шу билан бирга, Қозоғистон ва Хитой чегарасидаги дарёлар бўйича музокараларнинг яқинда якунланиши давлатлараро ҳамкорлик йилномасида яна бир ёрқин саҳифа бўлади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент мамлакатлар ўртасидаги ўзаро англашув руҳидаги сиёсий вазият савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги фаол ҳамкорлик кафолати эканини таъкидлади. Ана шундай интеграция самарасида тадбиркорлик ва халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

«Қозоғистон ва Хитойни минглаб километрлик темир йўл ва автомобил йўллари, нефть ва газ қувурлари боғлаганини алоҳида таъкидламоқчиман. Шу муносабат билан «Нурли жол» стратегияси ва «Бир камар, бир йўл» ташаббусининг асосий йўналиши бўлган мазкур «темир карвон» томонларга ҳар йили кўплаб юртдошларимизни, миллионлаб тонна юкларни ва миллиардлаб куб метр табиий газ ташиш имконини беради», – деди Давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари умумий манфаатларни муваффақиятли илгари суриш ва CОVID-19 эпидемияси оқибатларини бартараф этиш йўлида астойдил ҳаракат қилаётганини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон Хитой раҳбарининг икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилаётган шахсий ҳиссасини юқори баҳолайди. Давлат раҳбари, шунингдек, расмий ва иш тартибидаги мунтазам алоқаларни мустаҳкамлаш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларга ҳамиша тайёр эканини таъкидлади.

Табрик сўнгида Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзинпинга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, дўст Хитой халқига эса омад ва фаровонлик тилади.

Калит сўзлар: Хориж, Табрик,
Юқорига