Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қасим-Жомарт Тоқаев Европа комиссияси Президенти билан музокаралар ўтказди

27 Ноябрь 2021 09:14

BRUSSELS. Kazinform – Давлат Раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Брюссельга расмий ташрифи якунида Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйен билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, пандемиядан кейинги даврда иқтисодиётни тиклаш, иқлим ўзгариши, транспорт-логистика, гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, глобал ва минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Президент Қозоғистон бозорига сармоя киритаётган европалик инвесторлар учун алоҳида шароитлар ва институтционал қўллаб-қувватлаш яратилишини таъкидлади.

Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо ва сармоявий шериги ҳисобланади. Минтақага киритилган сармоянинг 75 фоизи мамлакат ҳиссасига тўғри келади.

Учрашувда томонлар «яшил» иқтисодиёт, барқарор энергетика ва тоғ-кон саноати, агробизнес, IT-технологиялар, инновациялар, транзит ва транспорт, молия, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, таълим ва туризм каби истиқболли йўналишларда ҳамкорликнинг янги йўналишларини излашга қизиқиш билдирди.




Европа Иттифоқи Президенти Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади ва Европа Иттифоқи мамлакат билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади.

Урсула фон дер Ляйен Қозоғистоннинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Урсула фон дер Ляйенни Қозоғистонга ташриф буюришни таклиф қилди.






Калит сўзлар: Ташриф, Европа, Дипломатия, Халқаро алоқалар,
Юқорига