Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қасим-Жомарт Тоқаев Binance асосчиси ва бош директори Чангпенг Чжаони қабул қилди

25 Май 2022 18:39

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари дунёдаги энг йирик Binance криптобиржаси асосчиси ва бош директори Чангпенг Чжаони қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Учрашувда Қозоғистоннинг тегишли тузилмалари ва Binance компанияси ўртасида рақамли молия соҳасида ҳамкорликнинг узоқ муддатли истиқболлари, блокчейн технологиялари соҳасида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, шунингдек Қозоғистонда криптоиндустрия учун минтақавий хабни яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Президент иштирокида Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Binance компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.


Калит сўзлар: Қабул, Ақорда,
Юқорига