KASE: доллар яна арзонлашди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (KASE) савдолар натижаларига кўра доллар тенгеге нисбатан курси арзонлашди, деб хабар беради деб хабар беради Kazinform мухбири.
Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 24 февраль оқшомига нисбатан 0,17 тенгега пасайди ва 1 АҚШ доллари – 414,36 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 25 февралдаги расмий курси 1 АҚШ доллари – 415,57 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz тақдим этган маълумотларга кўра, Алмати шаҳри валюта айрбошлаш пунктларида доллар – 413,99 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш эса – 415,50 тенге. Нур-Султан шаҳрида доллар курси мос равишда – 413,96 тенге ва сотиб олиш – 415,06 тенге.