Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

КАSЕ: Доллар курси яна кўтарилди

14 Январь 2022 12:04

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна кўтарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, 13 январ оқшомига нисбатан доллар курси 0,90 тийинга қимматлашган.

АҚШ долларининг ўртача курси 434,59 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 14 январдаги расмий курси бир доллар учун 433,69 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 436,05 тенгедан сотилмоқда, 437,53 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 436,63 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш нархи эса 437,50 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Калит сўзлар: Миллий банк, Биржа,
Юқорига