Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қардош Қирғизистондаги вазият конституциявий йўлга тушгани қувонтиради – Тоқаев

14 Октябрь 2020 09:54

NUR-SULTAN. Kazinform – Қардош Қирғизистондаги вазият аста-секин конституциявий йўлга қайтгани қувонарли. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида ёзди, деб ёзади Kazinform.

«Президент С.Жээнбеков легитим давлат раҳбаридир. Шу боис, унинг можарони тугатиш ва мамлакатда тартибни тиклаш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлайман. Қирғизистондаги барқарорлик Қозоғистон учун стратегик шерик ва иттифоқдош сифатида муҳимдир.

Қирғизистондаги вазият аста-секин конституциявий йўлга қайтгани қувонарли. Биз барча сиёсий кучларни тўқнашув бошиданоқ тинчликка чақирдик», - деди ҚР Президенти.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Марказий Осиё,
Юқорига