Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қанча қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди

26 Август 2021 10:27

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмланганлар ҳақидаги сўнгги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«2021 йил 26 августдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I-чи компонентни - 6 466 823 киши, II-чи компонентни – 5 152 752 киши олди.

Эмланганлар сони бўйича Алмати шаҳри биринчи ўринда, шаҳарда 849 987 киши вакцинанинг I-чи компонентни, 701 114 киши II-чи компонентни олди.

Эмлаш бўйича иккинчи ўринда - Туркистон вилояти. Ҳудудда 726 956 киши коронавирусга қарши вакцинанинг I-чи компонентни ва 554 655 киши II-чи компоненти билан эмланган.

Учинчи ўринда Алмати вилояти - 653 378 киши вакцинанинг I-чи компонентни, 523 803 киши II-чи компонентни олди.






Калит сўзлар: Вакцина, Жамият, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига