Об-ҳаво
Астана 9 °С
Алматы 7 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Камолжон Нодиров: Алматида КВИ юқтирган 602 тиббиёт ходимига мукофот берилди

7 Август 2020 18:27

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳри Жамоат соғлиғини сақлаш бошқармаси бошлиғи Камолжон Нодиров шаҳарда қанча тиббий мутахассис вирусни юқтирганлиги, қанча мутахассис мукофотга эга бўлганини айтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирус юқтирган тиббиёт мутахассислар сонини тартибга солувчи махсус портал очилган. Айни пайтда порталда 682 тиббиёт мутахассислар харитаси мавжуд. Шулардан 602 нафари муфокотга эга бўлишди.

«Бизнинг бўлимимиз КВИ вирусини юқтирган тиббиёт ходимларининг рўйхатини тузиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан яратилган махсус порталда 682 ходимнинг харитаси мавжуд. 58 киши аллақачон мукофотларга эга бўлишди», - деди К.Нодиров.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали

Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига