Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Калифорниядаги ёнғин 1027 қурилиш майдонига зарар етказди

12 Август 2021 17:15

NUR-SULTAN. Kazinform – Калифорнияда «Дикси» деб номланган ўрмон ёнғинлари АҚШ штат тарихидаги энг даҳшатли офатлардан бири саналади, деб хабар беради Kazinform San Francisco Chronicleга асосланиб.

Давлат ёнғин бошқармаси маълумотларига кўра, ёнғин 202 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган.

Бундан ташқари, ёнғин натижасида 1027 та бино, жумладан, 547 та якка тартибдаги уйлар, саккизта кўп қаватли уйлар, 131 та нотижорат объектлари, саккизта савдо ва турар-жой бинолари ва 333 та қўшимча қурилиш бинолар зарар кўрди. Шундай қилиб, «Дикси» штат тарихидаги офатлар рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 июл куни бошланган ёнғин Калифорниянинг бир қанча округларига тарқалди. Ёнғин оқибатида уч қутқарувчи жароҳат олган.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига