Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Кўзлар «Омикрон» юқадиган қулайли эшикдир - олим

24 Январь 2022 13:32

MOSKVA. TASS-Kazinform – «Омикрон» коронавирус штамми инсон танасига кўз орқали кириши мумкин, чунки инфекция белгиларидан бири конъюнктивитнинг ривожланиши ҳисобланади. Бу ҳақда ТАССга «ДНКОМ» молекуляр-генетик тадқиқотлар илмий маркази асосчиси ва бош директори Андрей Исаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Менинг шахсий кузатишларимга кўра, октябр ойида «дельта» штамми билан касалланганлар январда яна ковид юқтирган. Эҳтимол, бу «омикрон» штамми эди. Бундай ҳолатлар конъюнктивит билан касалликнинг бошланиши, кейин эса бош оғриғи ва бурун битиши билан тавсифланади. Кўзлар - инфекция учун энг қулайли эшикдир», - деди у.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда умуман олганда, «дельта» ва «омикрон»да қандай аломатлар хослиги ҳақида маълумот кам.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига