Об-ҳаво
Астана 19 °С
Алматы 24 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Қўшни давлатларга автобуслар қачондан қатнай бошлайди

30 Май 2020 10:36

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги қўшни давлатларга автобуслар қатнови қачон бошланишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Мўғулистон билан халқаро йўналишларни қайта йўлга қўйиш тўғрисида қарор ушбу мамлакатларда санитария-эпидемиологик вазият яхшиланишига кўра қабул қилинади», - дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 5 июньдан бошлаб шаҳарлараро автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Хитой, Ўзбекистон ва Мўғулистонга йўловчи ташийдиган автобуслар қатнови тўхтаган.

Юқорига