Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Junior Еurovision қўшиқ танловига Қозоғистон номидан қатнашадиган номзодларга овоз бериш бошланди

8 Октябрь 2021 12:50

NUR-SULTAN. Kazinform - Junior Еurovision 2021 Халқаро танловининг Миллий саралаш ҳакамлар ҳайъати кейинги босқич учун курашадиган 30 та энг яхши иштирокчини аниқлади, деб хабар беради Kazinform.

Кейинги босқичга ўтган иштирокчилар рўйхати jevision.khabar.kz сайтида эълон қилинди.

Миллий саралаш финалчилари онлайн овоз бериш йўли билан аниқланади. Овоз бериш 8 октябр куни соат 00:00 да бошланади ва 12 октябргача давом этади.

Бу босқичда қозоғистонликлар jevision.khabar.kz сайтида ўзларига ёққан иштирокчига овоз беришлари мумкин.

Миллий саралаш финал босқичида ёш иқтидор эгалари ўз қўшиқларини ижро этишади. Бу босқичда мамлакат бастакорлари иштирокчилар учун махсус қўшиқлар ёзадилар.

Ғолиб ҳакамлар ҳайъати баҳоси ва SMS овоз бериш йўли билан аниқланади. Энг юқори балл тўплаган финалчи Парижда бўлиб ўтадиган Junior Еurovision Song Contest қўшиқ танловида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Junior Еurovision Song Contest қўшиқ танловининг финали Қозоғистоннинг «Хабар» каналида намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Қозоғистоннинг барча вилоятларидан 819 та ариза келиб тушди.

19 -чи Junior ЕurovisionSong Contest қўшиқ танловида 19 та мамлакат: Aлбания, Aрманистон, Озарбайжон, Болгария, Франция, Грузия, Германия, Ирландия, Италия, Қозоғистон, Мальта, Голландия, Шимолий Македония, Польша, Португалия, Россия, Сербия, Испания ва Украина иштирок этади.

Қозоғистоннинг мусобақада тўртинчи бор иштирок этиши «Хабар» нинг 2016 йилдан Европа радиоэшиттиришлар уюшмасининг (ЕBU) ассоциатив аъзосига айлангани туфайлидир.

Бу йил лойиҳа Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан қўллаб -қувватланди.


Калит сўзлар: Европа,
Юқорига