Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

IX Фуқаролик форуми бошланди

23 Ноябрь 2020 12:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун IX Фуқаролик форуми бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жамият ва давлат: #Birgemiz 30 йиллик шериклик ва тараққиёт» деб номланган 5 кунлик форум очилди.

LIVE режимида «Фуқаролик жамияти. Муаммолар ва олдинги кўриниш» деб номланган эксперт платформаси мавжуд. Бу ерда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева ва Қозоғистон фуқаролик альянси президенти Бану Нурғазиеванинг учрашуви бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Фуқаролик форумининг биринчи кунида вазирлар нодавлат сектор вакиллари билан учрашадилар. ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой, Молия вазирининг биринчи ўринбосари Берик Шолпанкулов ва ҚР Ички ишлар вазирининг ўринбосари Аристанғани Заппаров олиб боради.

Фуқаролик форуми иштирокчилари барча маърузачиларга онлайн саволлар беришлари, хулосалар чиқаришлари ва келажакдаги режаларини муҳокама қилишлари мумкин.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига