Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 5 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Италияда коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони 463га етди

10 Март 2020 09:44

RIM. ANSA - Kazinform - Кеча, душанба куни Италия фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш миллий хизмати раҳбари Анджело Боррелли мамлакатда 463 киши коронавирусдан вафот этганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ANSA агентлигига таяниб.

Борреллининг таъкидлашича, Италияда коронавирус юқтирганлар сони 7985га этган. Мамлакатда қурбонлар ва даволаниб чиққанларни ҳисоблаганда жами 9172 коронавирус ҳолати қайд этилган.

Шундай қилиб, Италия ҳозирги вақтда янги вирус тарқалиши бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда турибди.

Шу билан бирга, Борреллининг сўзларига кўра, мамлакатда 724 киши даволаниб чиққан. Бу якшанба кунгидан 102 тага кўп.

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига