Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 13 °С
Валюта курси
USD 405.69
EUR 455.51
RUB 5.72
CNY 57.42

Италияда коронавирус қурбонлари сони Хитойдаги кўрсаткичдан ошиб кетди

20 Март 2020 10:01

NUR-SULTAN. Kazinform – Италияда коронавирус қурбонлари сони Хитойдаги кўрсаткичдан ошиб кетди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга асосланиб.

Ўтган суткада Италияда ушбу касалликдан 427 киши вафот этди. Жами қурбонлар сони 3405 кишига этди. Бу Хитойдаги кўрсатгичдан 150 тага кўпдир. Умуман, Италияда 41 минг одам шу касалликни юқтирган. Сўнгги 24 соат ичида 5322 одамда вирус аниқланди.

Хитойлик мутахассисларнинг фикрига кўра, Италия расмийларининг COVID-19 эпидемиясига қарши курашиш ҳаракатлари етарли эмас.

«Менимча, Миландаги қаттиқ карантин чоралари ёрдам бермаяпти. Жамоат транспорти ҳали ҳам ишламоқда, одамлар шаҳарда бемалол ҳаракатланмоқда. Меҳмонхонада турли хил зиёфатлар ташкил етилади. Унинг устига сизлар ниқоб киймайсизлар», - дейди Хитой Қизил ярим ой вакили Сунь Шуопэн.

Италия халқи икки ҳафтадан бери изоляцияда ҳаёт кечирмоқда. Дастлаб, карантин 3 апрелга белгиланган эди. Бироқ, у ҳали узайтирилади. Бундан ташқари, ҳукумат қўшимча чоралар кўришни режалаштирмоқда. Хусусан, аҳолининг тоза ҳавога чиқиши чекланади.

Бундан ташқари, озиқ-овқат дўконлари дам олиш кунлари ёпилади. Аксарият давлат идоралари узоқдан ишлашга ўтишмоқда. Мавжуд банклар ва почта бўлимларида ходимлар сони камаймоқда.

Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига