Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Италияда 18 қаватли уй бутунлай ёниб кетди

31 Август 2021 19:20

MILAN. Kazinform - Италиянинг Милан шаҳрининг жанубий чеккасида жойлашган 18 қаватли турар-жой биносида ёнғин содир бўлди ва бино бутунлай ёниб кетди, деб хабар беради Kazinform Reyters агентлигига таяниб.


Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин 15 -қаватдан бошланган ва тезда бинонинг қопламаси бўйлаб тарқалиб кетган.

Ўт ўчирувчиларнинг ишига тутун ва иссиқ қоплама бўлакларининг ерга тушиши тўсқинлик қилди. Ёнғин бинонинг ёнида турган бир нечта машинани ҳам қамраб олган.

Ёнғинда ҳеч ким ҳалок бўлмаган, бироқ бир неча киши тутундан бўғилиб қолган.

«Ҳозир ёнғин сабаблари аниқланмоқда ва ёнғин бинони қамраб олгани унинг иссиқлик изолацияси туфайли бўлиши мумкин», - деди Римдаги Ички ишлар вазирлиги вакили Карло Симба.

Бино тузилишини текширган мутахассисларга кўра, у тез орада бутунлай қулаши мумкин ва ёнғин металл рамкага катта зарар етказган. Бинонинг қулаши ҳам қўшни уйларга хавф туғдиради, шунинг учун қутқарувчилар аҳолини эвакуация қилган.














Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига