Об-ҳаво
Астана -3 °С
Алматы -5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Италия коронавирусдан вафот этиш кўрсатгичи бўйича биринчи ўринга чиқди

16 Март 2020 11:19

RIM. Kazinform - Италия кеча коронавирусдан вафот этиш кўрсатгичи бўйича биринчи ўринга чиқди. Мамлакатда кечанинг ўзида 368 киши ҳалок бўлган, деб хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш хизмати маълумотларига кўра, Covid-19 эпидемияси бошланганидан бери 1809 киши қурбон бўлган. Касалликка чалинганлар сони эса 24740 кишига етди.

Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар – Ломбардия ва унинг пойтахти Милан. Бу ҳолат нафақат Италия расмийларини, балки бутун Европани ташвишга солмоқда.

Ломбардия реанимация бўлимида 800 киши ётибди ва жой танқислиги сезилмоқда. Милан ярмаркасидаги икки павильонни 500 ўринли вақтинчалик касалхонага айлантириш кўзда тутилмоқда.

Бошқа шаҳарларда, шу жумладан Римда, вазиятни зудлик билан ҳал қилиш учун шошилинч ва реанимация бўлимлари ташкил этилмоқда.

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига