Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Италия Афғонистондаги вазият бўйича G20 саммитини ўтказишни режалаштирмоқда

19 Август 2021 18:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Италия Бош вазири Марио Драги Афғонистондаги вазият бўйича дунёнинг етакчи иқтисодиётларини бирлаштирадиган G20 саммитини ташкил этиш устида ишламоқда.

Бу ҳақда пайшанба куни мамлакатнинг иккита миллий газетаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил G20 саммитига Италия раислик қилади ва учрашув октябр ойида Римда бўлиб ўтадиган саммитдан олдин бўлиб ўтиши мумкин, деб хабар беради Reyters la Repubblica газетасига таяниб.

Келаси ҳафта G7 етакчилари онлайн учрашув ўтказиб, Афғонистондаги вазият бўйича умумий стратегия ва истиқболларни муҳокама қилишлари режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча БМТнинг Афғонистондаги ёрдам ташкилотлари Алматида вақтинча жойлашиши эълон қилинган эди.

Афғонистондаги ички сиёсий вазиятнинг кескинлашуви туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Қозоғистондан Алматида АИРда аккредитациядан ўтган Афғонистондаги ёрдам миссиясини (UNAMA) ва БМТнинг бошқа агентликларини вақтинча жойлаштиришни сўради.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорлик руҳида ва ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоси сифатида ўз мажбуриятлари доирасида БМТ талабини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига