Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Исроилда мустақиллик кунида яна бир теракт содир бўлди

6 Май 2022 09:21

ELAD. Kazinform – Исроилнинг Эльад шаҳрида содир этилган теракт оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди ва тўрт киши яраланди. Икки кишининг аҳволи оғир, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Қурбонларнинг барчаси 40 ёшдан ошган эркаклардир. Жабрланганлар орасида 23 ёшли йигит ҳам бор. У террорчиларни тўхтатмоқчи бўлган.

Икки ҳужумчи пичоқ ва болта билан одамларга ҳужум қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳужум Исроилнинг Мустақиллик куни бўлди. Март ва апрел ойларида содир бўлган терактларда камида 16 киши ҳалок бўлган.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига