Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Исроилда февралдан бери илк марта бир кунда 6000 киши коронавирус юқтирган

10 Август 2021 16:35

TEL AVIV. Kazinform - Шифокорлар охирги бир кун ичида Исроилда 6 275 кишига коронавирус ташхисини қўйишди. Бу ҳақда мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати сешанба куни маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Kan давлат радиосига таяниб.

Бу 2021 йил февралига нисбатан энг юқори кунлик кўрсаткич ва мамлакатда «дельта» штаммининг пайдо бўлишидан бери ўрнатилган янги антирекорддир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда 35 466 киши коронавирус билан касалланган. 394 беморнинг аҳволи оғир, 64 киши ўпкани суръий шамоллатиш аппаратига уланган.

Исроил аҳолиси ўтган йилнинг 20 декабридан бери Американинг Pfizer компанияси вакцинаси билан эмланадилар. Исроил Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги маълумотларига кўра, биринчи компонент билан 5,8 миллион, иккинчи компонент билан 5,4 миллион исроиллик эмланган. Бу аҳолининг мос равишда 63 ва 58 фоизини (9,3 млн.) ташкил қилади.

30 июлда Исроил беш ой олдин Pfizerнинг иккинчи компоненти билан эмланган 60 ёшдан ошган аҳолига эмлашнинг учинчи босқичини бошлади. Вазирлик маълумотларига кўра, 577 мингдан ортиқ одам учинчи марта эмланган.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Вакцина, Дунё,
Юқорига