Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Исроил ва Швейцарияда маймун чечаги аниқланди

23 Май 2022 09:41

NUR-SULTAN. Кazinform - Исроил ва Швейцарияда маймун чечаги юқтиришнинг биринчи ҳолатлари тасдиқланди. Бугунги кунда касаллик аниқланган мамлакатлар сони 14 тага етди. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.

Ҳар икки мамлакатда ҳам касалликни биринчи юқтирганлар яқинда хориждан келган. Исроилда инфекциянинг бир нечта ҳолатлари ўрганилмоқда.

Маймун чечаги Марказий ва Ғарбий Африкада кенг тарқалган. Ушбу ҳудуддан ташқарида патоген кўпинча у ерда бўлган одамлар ва ҳайвонлардан юқади.

АҚШ, Канада, Австралия ва Европада маймун чечагининг янги ҳолатлари ўрганилмоқда.

АҚШ, Канада, Испания, Португалия, Буюк Британия, Франция, Италия, Швеция ва Австралия расмийлари ҳам ушбу ҳафтада эпидемияни тасдиқладилар.

Бутун дунё бўйлаб 80 га яқин тасдиқланган инфекция ҳолатлари қайд этилган, бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги билан касалланганликда гумон қилинган яна 50 нафар бемор ҳақида айтган, бироқ қайси давлатда эканлигини айтмаган. Ташкилот бу ҳолатлар сони ортиб бориши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Олимлар эпидемия бунчалик тез тарқалишини кутмаган эди, аммо маймун чечаги одамдан одамга осонликча юқмайди. Британия соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, касаллик одатда енгил ўтади ва кўпчилик одамлар бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади.


Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига