Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Испанияда ўтказиладиган кўп кунлик велопойгада иштирок этадиганлар рўйхати эълон қилинди

10 Август 2021 19:20

NUR-SULTAN. Kazinform-«Astana-Premier Tech» жамоаси Испанияда ўтказиладиган кўп кунлик «Вуельта» пойгасида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Миллий Олимпия қўмитасига таяниб.

Велопойгада жамоа шарафини Александр Власов, Йон ва Горка Исагирре, Луис Леон Санчес, Омар Фраиле, Оскар Родригес, Алекс Аранбуру, шунингдек, ёш қозоғистонлик чавандоз Юрий Натаров ҳимоя қилади.

«Биз Испанияга кучли жамоа билан кетяпмиз. Шунинг учун, ўзимизнинг энг яхши томонимизни кўрсатамиз деган фикр бор. Биз ўтган йилги натижаларни яхшилашга ҳаракат қилмоқдамиз. Олимпиададан сўнг қисқа вақт ичида спортчилар соғайиб кетишди. 24 ёшли спортчимиз Юрий Натаров «Катта тур« нинг биринчи мусобақасида иштирок этишга тайёр,-деди жамоа менежери Дмитрий Фофонов.


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига