Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ҳиндистонда кучли циклон туфайли ўн миллион одам жабрланди

27 Май 2021 15:20

NEW DELHI. Kazinform – Чоршанба куни Ҳиндистон шарқидаги Одиша ва Ғарбий Бенгал штатларида кучли «Яас» тропик циклони кўплаб дарахтларни синдирган, уйларни вайрон қилган, натижасида камида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform.

ANI агентлигининг пайшанба кунги маълумотига кўра, Одиша ва Ғарбий Бенгалияда «Яас» циклони тўрт кишининг ўлимига сабабчи бўлди.

Одишада тўрт метрли тўлқинлар ва кучли ёмғирлар қирғоқ ва пасттекисликдаги 130 га яқин қишлоқни сув остида қолдирди. Бош вазир Навин Патнаик зарар кўрган жамоаларга озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлашни ва қирғоқ ҳудудларига транспорт ва электр таъминотини тиклаш бўйича чоралар кўришни буюрди.

Ғарбий Бенгалия расмийларининг айтишича, штатда 10 миллионга яқин одам жабр кўрган. «Яас» туфайли уйлар вайрон бўлди, йўллар сув остида қолди, циклон қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига катта зарар етказди.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига