Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ҳиндистонда бир кунда 400 мингдан ортиқ одам коронавирус юқтирган

4 Май 2021 10:17

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда, мамлакат расмийлари март ойигача вакцинага эътибор бермаганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 153 миллионга, вафот этганлар сони эса 3,2 миллионга етди. Коронавирус юқтирганларнинг кунлик даражаси бир ҳафтада рекорд ўрнатмоқда – кунига 800 мингдан ортиқ ҳолат.

Унинг ярми Ҳиндистонга тегишли. Сўнгги маълумотларга кўра, ўтган шанба куни тахминан 402 минг киши коронавирус юқтирган. Ҳаммаси бўлиб 20 миллион одам коронавирус юқтирган ва шу пайтгача 219 минг киши вафот этган. Бироқ, мутахассислар ушбу статистика ҳақиқат эмаслигига аминлар. Чунки ҳисобот фақат шифокорлар назорати остида бўлган беморлар орасида эди. Минглаб ҳиндулар биринчи ёрдамисиз вафот бўлишди.

Бош вазир Нарендра Модининг партияси Ғарбий Бенгалиянинг муҳим штатида сайловда ютқазди.

Дунёдаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи Serum ҳинду институтининг раҳбари, Адар Пунавала Нарендра Моди ҳукуматини ўз халқини вакцина билан таъминламаганликда айбламоқда.

Британиянинг Financial Times газетасига берган интервьюсида Пунавала институтга март ойининг ўрталарига қадар мамлакат ваколатли органларидан катта миқдордаги вакциналар учун буюртма олмаганлигини айтди.

Унга кўра, ҳозирга қадар атиги 21 миллион доза вакцина буюрилган. Аҳоли билан таққослаганда, бу жуда оз. Вакцинанинг етишмаслиги июнь ойининг ўрталарига қадар давом этади, деди эксперт. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни ойига 100 миллион дозага етказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, AstraZeneca препаратининг асосий қисмини ишлаб чиқарадиган Serum институти бошқа мамлакатларга экспорт ҳажмини оширмоқчи.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига