Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ҳиндистон шимолида кучли ёмғирдан қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди

21 Октябрь 2021 17:05

UTTARANCHAL. Kazinform - Ҳиндистон шимолидаги Уттаранчал штатида кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар 52 кишидан ошди, дея хабар беради Kazinform Тhе Еconomic Тimesга таяниб.

Расмий маълумотларга кўра, ерпарчин бўлган бино вайроналари остида яна олтита жасад топилган. Тахминларга кўра, беш киши бедарак йўқолган, 17 киши жароҳатланган.

Ўлимларнинг аксариятига уйларнинг қулаши сабаб бўлгани айтилган. Уттаранчал штатининг Найнитал шаҳрида камида 28 киши ҳалок бўлди.

Ҳимачал -Прадеш штатининг Киннаур туманидаги Уттаранчалдан Чхиткул қишлоғига йўл олган 11 кишилик гуруҳ кучли ёмғир ва кўчкилар туфайли йўқолгани ҳақида расман хабар берилмаган.

Ҳиндистоннинг табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари Уттаранчал штатининг сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларида юзлаб одамлар қутқарилганини маълум қилди. Федерал кучлар томонидан 17 та қутқарув гуруҳи юборилган.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига