Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Imanbek асари 1 миллиард марта  тинглангани учун Spotify мукофотини қўлга киритди

18 Январь 2022 11:32

NUR-SULTAN. Кazinform- Қозоғистонлик диджей Иманбек Spotify сервисининг махсус мукофотига сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Ресурс матбуот хизмати хабарига кўра , Imanbek МДҲ мамлакатларида треки 1 миллиард мартадан ортиқ тингланган биринчи мусиқачидир. У бу маррага ўтган йилнинг октябр ойида эришган.

Бугунги кунда унинг Roses-Imanbek Remix қўшиғини дунё бўйлаб 1,5 миллиарддан ортиқ киши тинглайди.

Мусиқа сервиси диджейни табриклаб, унга совға тақдим этди.

«Биз санъаткорни шундай катта муваффақият ва клубга қўшилгани билан табриклаймиз. I is for Imanbek! «, - дейилади хабарда.

Шу тариқа Imanbek Billions Club сафига қўшилди. Унинг плейлистдаги «қўшнилари» - Билли Айлиш, Трэвис Скотт, Адель ва бошқа дунёга машҳур мусиқачилар.

Бундан олдин Spotify мукофоти канадалик рэпер Дрейк, норвегиялик диджей Kugo ва британиялик қўшиқчи Дуа Липага топширилганди.





Эслатиб ўтамиз, ушбу ремикс билан жаҳон мусиқа ҳит-парадларида биринчи ўринни эгаллаган Иманбек Зейкенов оранжировкани маҳаллий диджейлардан ва продюсерлардан ҳамда YouTybeдаги видеодарслардан ўрганган.

2019 йилнинг ёзида Imanbek рэпер Saint Jhnнинг Roses номли қўшиғини топиб, унга ремикс ёзишни қўлга олди.

Ушбу композиция уч йил олдин чиқарилган. Imanbek қўшиқнинг ремиксини ёзиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Бир неча ой ўтгач, у поп юлдузига айланди.

Ўтган йили қозоғистонлик мусиқачининг Roses қўшиғининг ремикси Grammy мукофотига сазовор бўлган эди.


Калит сўзлар: Мукофот, Маданият,
Юқорига