Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Илон Маск бир кунда тахминан 14 миллиард доллар йўқотди

26 Февраль 2021 18:48

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган кун ичида Америкалик ишбилармон Илон Маск Tesla акцияларининг пасайиши туфайли тахминан 14 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Kazinform Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотларига асосланиб хабар беради.

Шундай қилиб, Маскнинг бойлиги 13,6 миллиард долларга камайиб, 176 миллиард долларни ташкил этди. Ҳозирда бизнесмен дунёдаги энг бой одам Amazon асосчиси Жефф Безосдан кейин иккинчи ўринда туради.

Маск икки кун олдин, 23 февраль куни дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидаги ўрнини йўқотди. Ўша куни Tesla акциялари 8,6 фоизга пасайган ва бизнесменнинг бойлиги 15,2 миллиард долларга камайган.

Bloomberg агентликнинг таъкидлашича, бунга Маскнинг биткоин нархи ҳақидаги шарҳлари сабаб бўлиши мумкин.

«20 февраль куни Twitter фойдаланувчисига юборган хабарида у биткоин криптовалютаси ва эфириум нархини юқори деб атади. Илон Маскнинг сўзлари крипто-валютанинг қулашига ҳисса қўшган бўлиши мумкин», - башорат қилмоқда Bloomberg.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига