Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Иккала ўпкасига ҳам пневмония жиддий зарар етказган ҳомиладор аёл соғаймоқда

10 Август 2020 14:47

SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда пневмония билан касалланган ҳомиладор аёл соғаймоқда. 31 ёшли Гулжаухар Кунзубаева ўпкасининг 80 фоизи яллиғланган ва оғир аҳволда Асар микрорайонидаги Юқумли касалликлар марказига ётқизилган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, шифокорлар ҳомиладор аёлни дарҳол реанимация бўлимига юборган. Унинг қонида кислород миқдори кам бўлганлиги сабабли 15 кун давомида ЎСВ аппаратига уланган эди. Реанимация бўлимининг мутахассислари ҳомиладор аёлнинг соғлиғи учун курашдилар ва ижобий натижаларга эришдилар. Ўн олтинчи куни ҳомиладор аёлнинг соғлиғи яхшиланди ва палатага ўтказилди. Бир ойдан кўпроқ вақт Асар микрорайонидаги юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлар назорати остида бўлди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аёл ва ҳомиланинг аҳволи яхши.

«Бемор 6 июль куни касалхонага ётқизилди. Ҳозир у ҳомиладорликнинг 29чи ҳафтасида. Ҳомиланинг аҳволи яхши. Протокол бўйича даволанмоқда. Ҳозир биз антибиотикларни камайтиряпмиз ва кислородсиз нафас олишни ўргатмоқдамиз», - деди гинеколог Нуржамал Кошенова.

«Мен ҳозир яхшиман, ўз вақтида менга ёрдам берган шифокорларга раҳмат айтаман. Доим жилмайиб, яхши сўзлар билан руҳимни кўтарган тиббиёт ходимларидан миннатдорман», - деди Гулжаухар Кунзубаева.

Муаллиф: Айнур Ақбаева
Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига