Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Идоралараро комиссия йиғилиши: ҚР Бош вазири ўринбосари  «омикрон»  штамми тарқалиши муносабати билан бир қатор кўрсатмалар берди

3 Декабрь 2021 09:21

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Primeminister.kz га таяниб.

Кун тартибидаги асосий масалалар CОVID-19 га қарши курашиш бўйича қарорлар қабул қилиш, янги «омикрон» штамми тарқалаётган мамлакатларда қолиб кетган қозоғистонликларнинг қайтиши ва кейинчалик карантинга олиниши билан боғлиқ.

Бош вазир ўринбосари мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор эканини таъкидлаб, аҳолини коронавирус инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.





Идоралараро комиссия таъкидлашича, 10 ой давомида мунтазам эмлашнинг оптимал қамрови 79% ни ташкил этади, оптимал кўрсаткич камида 95% ни ташкил қилади. Республиканинг барча ҳудудларида пневмококк инфекцияси, кўкйўтал, дифтерия, қоқшолга қарши вакцина билан тўла қамраб олинмаган.

Республика қийматидан паст кўрсаткичлар Алмати шаҳри (63,4 фоиз), Aтирау (62,3 фоиз), Павлодар (64,7 фоиз), Aқтўбе (66,1 фоиз), Манғистау (66,4 фоиз) ва Ғарбий Қозоғистон (67,4 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда. Октябр ойидан бошлаб эмлаш кўрсаткичлари доимий равишда пасайиб бораётган ушбу вилоятлар, Қарағанди, Алмати, Aтирау, Aқтўбе вилоятлари раҳбарларига эмлаш билан қамраб олинишини алоҳида назоратга олиш топширилди.


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига