Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Хориждаги қозоқлар ҳақида янги маълумотлардан Шажара китоби тақдимоти бўлиб ўтди

16 Май 2022 21:02

NUR-SULTAN. Kazinform – 15 май куни Алмати шаҳрида «Сарбас шежіресі» номли тарихий-ҳужжатли шажара китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тақдимотда Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан тарихчи олимлар, шоир ва ёзувчилар иштирок этиб, турли маърузалар билан чиқишди.

Тадбирда Швеция, Франция, Туркия ва Хитойда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳам онлайн тарзда иштирок этиб, самимий қутловларини изҳор этишди.

Китобга тарихчи олимлар Жамбил Артиқбаев, Серик Мустафаули, Қажимурат Тўлегенули, ёзувчи Апетай Муқарапули, Жади Шакенулиларнинг илмий мақолалари ва тадқиқот ишлари киритилган.

Айтиш жоизки, ушбу китобда дунёнинг турли бурчакларига тарқалиб кетган қозоқлар ҳақида тизимли маълумотлар келтирилган.






Муаллиф: Бақитжол Какиш

Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига