Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида Италия ва Буюк Британия биринчи дивизионга тушиб кетишди

25 Май 2022 07:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида Италия ва Буюк Британия биринчи дивизионга тушиб кетишди. Уларнинг ўрнини 2023 йилда Венгрия ва Словения терма жамоалари эгаллайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Италия ва Буюк Британия ўз гуруҳларида саккизинчи ўринни эгаллади. Терма жамоалар ҳисобида фақат биттадан очко бор.

Охирги ўйинда италиялик хоккейчилар Қозоғистон терма жамоасига 2:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Демак, энди улар келаси йили биринчи дивизионда ўйнашлари керак.

2023 йилда эса Венгрия ва Словения элита қаторига киради.

Венгрия бунгача 2008 ва 2016 йилларда олий дивизионда иштирок этган. Иккаласида ҳам у охирги ўринни эгаллаб, биринчи лигага тушиб кетди.

Словения бунгача саккиз марта иштирок этган. Ҳозирча у юқори натижалари билан ажралиб турмади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг «А» гуруҳида еттинчи ўринни эгаллаб, элита қаторидаги ўрнини сақлаб қолди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига