Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ХОҚ раҳбари Пекин Олимпиадаси хавфсиз ва муваффақиятли ўтишига ишонади

26 Январь 2022 13:15

BEIJING. Kazinform - Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари хавфсиз ва муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди. Бу ҳақда ХОҚ раҳбари сешанба куни «Дяоюйтай» давлат қароргоҳида ХХР раиси Си Цзиньпин билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Хитой томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар хавфсиз ва муваффақиятли ўйинлар ўтказилишини таъминлайди – бу ажойиб воқеа бўлиб, унда бутун дунёдан спортчилар Пекинга келади», — дея Т.Бах сўзларини келтирган Хитой ТИВ.

ХОҚ раҳбарининг маълум қилишича, баъзи давлатлар биринчи марта қишки Олимпия ўйинларига спортчиларни юбормоқда ва бу «халқаро ҳамжамият Пекин-2022 ўйинларини кенг қўллаб-қувватлаётганини тўлиқ кўрсатмоқда».

Хитой раиси Си Цзиньпин Қишки Олимпия ўйинларида 90 га яқин мамлакат ва минтақадан 3000 га яқин спортчи иштирок этишини айтди.

«Биз, манфаатдор томонлар, иштирокчилар ва Хитой аҳолисининг саломатлиги ҳамда хавфсизлигини кафолатлай олишимизга ишончимиз комил», — дея Си Цзиньпин сўзларидан иқтибос келтирган Хитой ТИВ.

«Спортчиларни биринчи ўринга қўйган Хитой Ўйинларни ишончли жиҳозлар ва дастурий таъминот, жумладан, ўтказиладиган жойлар билан таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда», — деди Хитой раиси.

Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Пекин Олимпиадаси «пандемиядан кейин биринчи марта режалаштирилганидек ўтказиладиган глобал спорт тадбиридир». Унинг қўшимча қилишича, Пекин ўйинларидан мақсад «300 миллион кишини қишки спорт турларига жалб этиш». «Бу тасаввур ҳақиқатга айланди. Ўйинлар Хитойда қишки спорт турлари билан боғлиқ соҳаларнинг ривожланишини рағбатлантирди».

XXIV қишки Олимпиада ўйинлари Пекинда 4-20 феврал оралиғида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Спорт, Олимпиада,
Юқорига