Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитойга экспорт қилинадиган буғдой ҳажми ошиши мумкин – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири

21 Сентябрь 2021 11:57

NUR-SULTAN. Kazinform - Бу йил мамлакатда 16 миллион тонна ғалла йиғилади. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашукеев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

- Бу йил 15,9 миллион гектар майдонда ғалла экинлари йиғиб олинади. Вилоят ҳокимликларининг маълумотларига кўра, гектаридан 10,1 центнердан олинадиган ғалла умумий ҳосили қарийб 16 миллион тоннани ташкил этади.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган йиллардаги ўзгарувчан захирани ҳисобга олган ҳолда, ғалла ишлаб чиқаришнинг прогноз қилинган ҳажми мамлакатнинг ички эҳтиёжларини тўлиқ қондиради.

«Янги мавсумда Қозоғистон буғдой ва ун анъанавий тарзда Марказий Осиё, Эрон ва Aфғонистон бозорларига экспорт қилинади. Ғалланинг юқори сифати туфайли Хитойга экспорт қилинадиган буғдой (HI-Pro) ҳажми ошиши мумкин «,-деди Ербол Қарашукеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ҳукумат мажлиси,
Юқорига