Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитойда йирик сланецли нефть кони топилди

25 Август 2021 17:38

BEIJING. Kazinform - Хитой шимоли -шарқида йирик сланецли нефть кони топилди, дейилади Хитой миллий нефть корпорацияси (CNPC) баёнотида. Бу ҳақда Kazinform махсус мухбири хабар беради.

Хабарда айтилишича, Дацинг нефть -газ конида (Хэйлунцзян провинцияси, Хитой шимоли -шарқида) сланец нефтининг катта захиралари топилган.

Прогноз қилинган геологик захиралар 1,268 млрд.тоннани ташкил қилади. Бундай захираларнинг кашф этилиши «Хитойда сланец нефтини қидириш ва ривожлантиришда стратегик ютуқ», - дейилади CNPS хабарида. Хитой миллий нефт корпорацияси 2025 йилга келиб Дацингдаги сланецли қатламлардан йилига тахминан 1 миллион тонна нефть қазиб олишни режалаштирмоқда.

Дацинг нефть ва газ кони Хитойда захиралари бўйича биринчи ўринда туради. Сўнгги 60 йил ичида Дацинг конида деярли 2,4 миллиард тонна хом нефт қазиб олинган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига