Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитойда сув тошқини оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

12 Октябрь 2021 14:16

BEIGING. Kazinform - Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида кучли ёмғир ёғиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, яна уч киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Шаньси провинцияси расмийлари сешанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2-7 октябр кунлари Хитойнинг шимолидаги Шаньси провинциясида кучли сув тошқинлари юз берди, 120 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. 1,7 миллиондан ортиқ одам хавф остида. Дастлабки ҳисоб -китобларга кўра, 19,5 минг бино вайрон бўлган, 18,2 мингдан зиёд уй зарар кўрган. Тўғридан -тўғри иқтисодий харажатлар 5 миллиард юандан ошди.

Шаньси провинциясида кучли ёмғир туфайли 37 та дарё тошиб, автомобиль ва темир йўл алоқаларини ишдан чиқарди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига