Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитойда шахтадаги портлаш туфайли тўрт киши ҳалок бўлди

20 Октябрь 2020 10:25

PEKIN. Xınhua-Kazinform – Сешанба куни Хитой шимолида Шаньси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш натижасида тўрт киши ҳалок бўлди ва яна бир киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига асосланиб.

Агентликнинг хабар беришича, портлаш Lu'an Group компаниясига тегишли объект ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 02:00да содир бўлган. Расмийларга кўра, воқеага газнинг портлаши сабаб бўлган.

Конда қутқарув ишлари якунланди. Жабрланувчи касалхонада. Ҳодисанинг ҳолати аниқланмоқда, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига