Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитойда кучли ёмғирдан кейин шаҳар сув остида қолди ва 25 киши ҳалок бўлди

22 Июль 2021 09:55

ZHENGZHOU. SINHUA-Kazinform - Хитойнинг Хэнань провинсиясида кучли ёмғир қурбонлари сони 25 кишига етди, деб хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига асосланиб.

Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Хэнань шаҳрида кучли ёмғирлар камида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва яна етти киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият чоршанба куни кечқурун бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Минтақада 16 июлдан бери ёмғир ёғмоқда. 1,24 миллиондан ортиқ одам зарар кўрди. провинцияда яшовчи тахминан 164 710 киши хавфсиз жойга кўчирилди, деди Хэнань провинциясининг тошқин ва қурғоқчиликка қарши кураш штаби раҳбари Сюй Чжун матбуот анжуманида.

Хитойнинг Чженчжоу шаҳрида кучли ёғингарчилик туфайли транспорт ҳаракати тўхтаб, электр энергияси ишдан чиққанлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

Сув сатҳи баландлиги сабабли шаҳарда транспорт кечиктирилди. 80 дан ортиқ автобус йўналишлари тўхтатилди ва метро ёпилди.

Кучли ёмғир туфайли шаҳарнинг бир нечта ҳудудлари сувсиз ва электрсиз қолди.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига