Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитойда коронавирусга қарши курашда бепарволик қилгани учун 70 та амалдор жазоланди

13 Август 2021 14:35

BEIJING. Kazinform - Хитойда коронавирус тарқалишига қарши курашда бепарволик қилгани учун Хитойнинг 70 та амалдори жазоланди. Амалдорларнинг ишдаги бепарволиги туфайли CVI «дельта» штамми Хитойнинг 31 провинциясининг ярмидан кўпини қамраб олди, деб хабар беради Kazinformнинг Хитойдаги мухбири.


Ўтган пайшанба куни Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида жорий йилнинг май-июн ойларида COVID-19 га қарши курашда ўз вазифаларини бажармаганлик учун 20 та маҳаллий амалдор жазоланди.

Расмий баёнотларга кўра, 2021 йил июл ойида Цзянсу, Хэнань ва Хунань провинцияларида KVI «дельта» штаммининг тарқалиши муносабати билан бепарволик қилгани учун 47 та амалдор, жумладан, маҳаллий ҳокимлик, соғлиқни сақлаш комиссиялари, касалхоналар ва аэропортлар раҳбарлари жазоланган.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг «дельта» штамми Хитойнинг 17 провинциясига тарқалди. Ҳозирда июл ойининг ўрталаридан бошлаб KVI инфекциясининг 1000 та ҳолати қайд этилган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Калит сўзлар: Тиббиёт, Жамият, Дунё,
Юқорига