Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитойда дунёдаги энг қадимги танга зарб қилиш устахонаси топилди

10 Август 2021 11:59

CHJENCHJOU. SINHUA-Kazinform - Тахминан 2500 йил олдин қурилган дунёдаги энг қадимги танга зарб қилиш устахонаси Хэнань провинциясида /Марказий Хитойда/ топилган. Бу ҳақда Kazinform Sinhua агентлигига асосланиб хабар беради.

Маъмурий жиҳатдан Чжэнчжоу (Хэнань провинцияси маъмурий маркази) шаҳри таркибидаги Гуаньчжуан қишлоғи ҳудудида Чжэнчжоу университети археологлари томонидан ғайриоддий топилма кашф этилди.

Радиоуглерод таҳлиллари ёрдамида хитой археологлари топилманинг милоддан аввалги 640-550 йилларга тегишли эканлигини тасдиқладилар. Бизнинг давримизгача бу ерда стандартлаштирилган бронза тангаларни зарб қилиш билан шуғулланишган. Шундай қилиб, бу танга зарб қилиш устахонаси дунёдаги таниқли устахоналарнинг энг қадимийсидир.

Олимларнинг хабар беришича, Гуаньчжуан шаҳри милоддан аввалги 800 йилларда қурилган ва тахминан 350 йил ташландиқ ҳолда бўлган. Бу ерда 2010 йилдан бери олиб борилган археологик қазишмаларда бронза, керамика ва суяклардан буюмлар ясайдиган ҳунармандчилик устахоналари топилган.

Чженчжоу университети профессори Хань Гохэнинг хабар беришича, бу ердан белкурак шаклидаги тайёр тангалар, шунингдек тангаларни зарб қилиш учун ишлатилган ва ишлатилмаган шакллар топилган.

Хусусан, улардан бирида зарб қилиш учун мўлжалланган иккита танга топилган. Тангалардан бирининг ўлчами 143 ва 63,5 мм.

Хитойлик археологлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари Antiquity халқаро илмий журналида эълон қилинди.

Фото: Z. Qu


Калит сўзлар: Дунё, Маданият,
Юқорига