Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Хитойда биринчи марта коронавирус омикрон штаммининг анча юқумли версияси аниқланди

18 Май 2022 20:29

BEIJING. Кazinform - Гуанчжоуда Кениядан келган беморда ВА.2.12.1 омикроннинг янги версияси аниқланди. Бу ҳақда Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

CCDC маълумотларига кўра, апрел ойи охирида Найробидан (Кения) Гуанчжоуга келган 27 ёшли беморга 14 кунлик карантин давомида омикроннинг BА.2.12.1 версияси ташхиси қўйилган.

Омикроннинг янги версияси дунёнинг камида 23 мамлакатида рўйхатдан ўтган. Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатларни омикронинг янги версияси билан боғлиқ вазият кескинлашувини кузатишга чақирган эди. Бунинг сабаби, BА.2.1 омикроннинг бошқа версияларига нисбатан кучли иммунитетга эга. Ҳатто коронавирусга қарши эмланган одамлар ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. BА.2.12.1 омикроннинг ўтказувчанлиги BА.2 омикрон штаммидан 23-27% юқори эканлиги аниқланди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Калит сўзлар: Узоқ Шарқ,
Юқорига