Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитойда аҳолини бустер эмлаш кампанияси бошланди

11 Октябрь 2021 15:30

BEIJING. Kazinform - Хитойнинг бир қатор провинцияларида аҳолининг асосий қисмини бустер эмлаш кампанияси бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, дам олиш кунлари Хитойнинг Aньхой, Фуцзянь, Хубэй ва Хэйлунцзян провинцияларининг бир қатор шаҳарларида ва Гуанси-Чжуан автоном туманида қайта эмлаш кампанияси бошланган.

Фуцзянь провинцияси Цзиньцзян шаҳрида (Шарқий Хитой), заиф гуруҳлар учун COVID-19 нинг учинчи компоненти билан эмлаш 20 октябргача якунланиши керак. Провинциянинг яна бир шаҳри бўлган Сямэньда 12 ёшдан ошганлар коронавирусга қарши вакцинанинг қўшимча компонентини олишни бошлайдилар.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Калит сўзлар: Дунё, Тиббиёт,
Юқорига