Об-ҳаво
Астана -1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитойда 200 нафар маҳбус коронавирус юқтирганлиги аниқланди

21 Февраль 2020 12:00

BEIJİŃ. Kazinform – Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясининг тузатиш муассасасида 200 нафар маҳбус коронавирус юқтирган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда жума куни Хитой Гигиена ва соғлиқни сақлаш ишлари қўмитаси бошлиғи Си Янь маълум қилди.

Шаньдун провинцияси тузатиш муассасасида вирус урчиши туфайли 207 та коронавируснинг янги турини юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Шундан етти нафари – турма ходимлари.

Умуман, ўтган суткада (20 февраль 24:00 ҳолатига кўра) континентал Хитойда коронавирус 889 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди. 118 одам вафот этиб, 2109 одам соғайиб чиққан.

Сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда коронавирус юқтирганлар сони 75 465 одамни ташкил қилади, қурбонлар сони – 2236, даволаниб чиққанлар – 18 264 одам. Ҳозирда беморлар билан контактда бўлган 120 минг одам тиббий назорат остида.

Гонконгда 68 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди, Макаода (Аомэнь) – 10, Тайванда – 24.

ХХРнинг Қозоғистон билан чегарадош Синьцзян-Уйғур автоном туманида жами 76 та ҳолат аниқланган.

Синьцзянда жами олти мингдан зиёд одам тиббий назорат остида.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Калит сўзлар: Тиббиёт, Узоқ Шарқ,
Юқорига