Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Хитой «Тянчжоу-4» юк космик кемасини орбитага учирди

10 Май 2022 18:22

PEKIN. Kazinform – Сешанба куни Хитой ўзининг орбитал станцияси билан туташадиган «Тянчжоу-4» юк космик кемасини учирди. Бу ҳақда Хитойнинг бошқарилувчи космонавтика дастури (CSMA) идораси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Хабарга кўра, «Тянчжоу-4» космик кемаси сешанба куни Хитой жанубидаги Хайнан провинциясидаги Вэнчанг космодромидан «Чжанчжэн-7» ташувчи-ракетасида учирилган.

«Тянчжоу-4» Хитой орбитал станциясини фазогирларга мўлжалланган олти ойлик захирани, станция учун эҳтиёт қисмлар ва космик тадқиқотлар учун мўлжалланган жиҳозларни олиб чиқади.






Июн ойида «Шэнчжоу-14» бошқариладиган космик кемаси учирилади. У уч нафар тайконавтни (Хитойда фазогирларни шундай аташади) орбитал станцияга етказади, улар Хитой космик станциясини ишга тушириш ишларини давом эттиради ва олти ой давомида орбитада бўлади.






Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Коинот, Узоқ Шарқ,
Юқорига