Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитой коронавирус вакцинасининг клиник синовлари бошланиш санасини эълон қилди

21 Февраль 2020 12:34

BEIJİŃ. Kazinform – Экспериментал коронавирус вакцинасининг клиник синовлари апрел ойининг охирида бошланади. Бу ҳақда жума куни Хитой фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Сюй Наньпин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform China Daily нашрига ҳавола қилиб.

Сюй Наньпиннинг сўзларига кўра, Хитой янги вирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишни тезлаштириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта технологик ёндашувларни кўриб чиққан.

«Эпидемия бошланишида ишлатилган нуклеин тестлари асосида, Хитой вирусни аниқлаш учун янги юқори сезгир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга киришди. Экспериментал коронавирус вакцинасининг биринчи клиник синовлари апрел ойининг охиридан бошланади», - деди Сюй Наньпин.

Сюй Наньпин, шунингдек, анъанавий хитой тиббиёти ўпка инфекциясининг кучайиши эҳтимолини камайтиришда самарали эканлиги исботланганини маълум қилди.

Калит сўзлар: Узоқ Шарқ, Тиббиёт,
Юқорига