Об-ҳаво
Астана -15 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитой компанияси коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилди

26 Ноябрь 2020 10:11

PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Sinopharm фармацевтика компанияси Хитой Халқ Республикасининг озиқ-овқат ва дори-дармонларни назорат қилиш давлат бошқарувига COVID-19га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform Синьхуага асосланиб.

Sinopharm янги коронавирус инфекциянинг олдини олиш учун иккита инактив вакцинани ишлаб чиқарди. Улар Хитойдан ташқари Перу, Иордания, Миср, Аргентина, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мамлакатларда клиник синовларнинг учинчи босқичини ўтказмоқдалар.

Халқаро синовларнинг учинчи босқичида 60 минг кўнгиллилар иштирок этишди, уларнинг 40 мингдан ортиғига иккита инъекция қилинган.

Sinopharm синовнинг якуний босқичи ҳақида батафсил маълумот бермаган бўлса-да, кейинги йил июль ойида Хитой ҳукумати компаниянинг иккита экспериментал вакцинадан фавқулодда фойдаланишни маъқуллади.





Sinopharm маълумотларига кўра, вакцина аллақачон хавф остида бўлган 1 миллион кишига қўлланилган.

«Фавқулодда вазиятларда фойдаланишга келсак, биз бир миллионга яқин одамни вакцинация қилдик, аммо хавфли ён таъсири ҳақида биз ҳеч қандай маълумот олмадик, фақат енгил аломатлар», - деди Sinopharm бош директори Лю Цзинчжэнь.

Sinopharm 2020 йил охирига қадар 100 миллион доза вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда ва келгуси йилда ишлаб чиқаришни 1 миллиард дозагача етказади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига